Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак.
Ушбу шиор остида Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ташаббуси билан Шаҳрихон тумани марказидан узоқликда жойлашган Яккатут маҳалла аҳолиси учун махсус жиҳозланган автобусда 10дан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Маҳҳала аҳолисидан (СТИР)ни олиш, фарзандларини давлат МТТга қабул қилиш, кадастр ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқа кўплаб хизмат турлари бўйича мурожаатлар қабул қилинди.
Давлат хизматлари кўрсатишдан асосий мақсад — ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаро ва ташкилот мансабдорининг “қўли қўлини кўрмаслиги”, коррупциянинг, шунингдек ортиқча ҳужжат, сансалорлик ва оворагарчиликларнинг олдини олишга қаратилган дейди Шаҳрихон туман Давлат хизматлари маркази директори Латипжон Ортиқов.
Шу куни уйма уй юриш давомида 50га яқин хонадонга кирилиб, фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари турлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати