10 апрель санасидан бошлаб туманимизда ҳам аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишларига киришилди.
Ҳозирги кунда туманимизда 26 мингдан ортиқ фуқаро эмлаш учун рўйхатга киритилган. Биринчи навбатда 65 ёшдан ўтганлар ҳамда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимлари эмланмоқда. Шундан кейин сурункали касаллиги бўлганлар, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва аҳолининг бошқа қатламларини ҳам қамраб олиш режалаштирилган.
Бу муҳим тадбирни самарали ўтказиш учун 15 та эмлаш пункти шай ҳолатга келтирилган. Эмлаш давлатимиз томонидан ихтиёрий равишда, бепул амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
А.СУЛТОНОВ.