ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИ КАФОЛАТЛАРИ

Ижтимоий-сиёсий

   Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер ҳўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш ҳозирда долзарб аҳамият касб этмоқда. Бунинг боиси, бугунги кунда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли фермер хўжаликларининг ривожланиши учун давлат томонидан кўплаб имконият ва шароитлар яратиб берилмоқда. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда фермер хўжаликларининг амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ҳақида ушбу мақола асносида тўхталиб ўтсак.

Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 16-моддасига асосан фермер хўжаликлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

берилган ер участкасида ўз уставида назарда тутилган ихтисослашувга ва ижарага олиш шартномасига мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш;

ер участкасини юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун иккиламчи  ижарага бериш (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз);

ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни амалга ошириш;

харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс контрактлари тузиш;

етиштирган маҳсулотини, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга реализация қилиш ҳуқуқини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш;

етиштираётган маҳсулоти, бажараётган ишлари ва кўрсатаётган хизматларига нарх белгилаш;

электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитларнинг, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари етказиб берилиши, сув хўжалиги хизматлари, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилиши учун шартномалар тузиш;

тадбиркорлик фаолиятидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинадиган, чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;

олган даромадларини (фойдасини), банк муассасасидаги ўзининг ҳисобварақларида бўлган пул маблағларини тасарруф этиш;

акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар олиш;

кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҳамда бошқа мол-мулкини шартнома асосида жалб этиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтириш;

кредитлар олиш учун ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш;

кичик ҳамда хусусий корхоналар учун берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг барча турларидан фойдаланиш;

зарур асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш воситалари ҳамда бошқа мол-мулкни олиш, ижарага олиш, бинолар ва иншоотлар қуриш ҳамда уларни таъмирлаш;

ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни, фан ва техника ютуқларини жорий этиш;

фан-таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этиш.

Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Шунингдек, Давлат фермерлар ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Фермер хўжаликлари фаолиятни текшириш чекланган бўлиб, факатгина қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

  • Давлат эхтиёжлари учун шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда;
  • Ерга оид қонунчилик бузилганлиги тўғрисида далил мавжуд бўлганда.

Шаҳрихон туман адлия бўлими.

Добавить комментарий