АБДУБИЙДА ГЎЗАЛЛИК САЛОНИ ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аёллар учун замонавий, барча қулайликларга эга бўлган кўчма гўзаллик салонлари етказиб берилмоқда.

Бугун Шаҳрихон туманининг Абдубий қишлоғида ана шундай гўзаллик салонларидан бири ўрнатилди. Унинг ишга тушиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси, туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Рустамбек Араббоев олган суратлар

Қишлоқларда яшовчи хотин-қизларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида ташкил этилган ушбу маскан фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида “Аёллар дафтари”га киритилган 3 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Добавить комментарий