МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИДА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ижтимоий-сиёсий

Жойларда сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти юзасидан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Шаҳрихон тумани адлия бўлими томонидан сайловчиларнинг сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш тизимини янги босқичга кўтариш юзасидан Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимларига сайлов қонунчилигини тушунтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

Семинарда 100 нафар шахсий таркиби ходимлари иштирок этиб, уларга янги қабул қилинган Сайлов кодекси ҳамда мазкур кодексга киритилган сўнги ўзгартиришлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари, кузатувчилар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга қўйиладиган талаблар, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш, кимлар сайловда иштирок этмаслиги, муддатидан олдин овоз бериш, сайлов тўғрисида қонунчиликни бузган учун жавобгарлик ҳамда сайлов жараёнида миллий гвардия ходимларининг вазифалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Добавить комментарий