ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИНИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИШ-УСТУВОР ВАЗИФА

Жамият

Яқинда Шаҳрихон агротехнологиялар техникумида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ва очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда вилоят суди раиси ўринбосари Ш.Мирзаев, жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон тумани суди раиси А.Дадахонов, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди раиси Н.Қамбаров, иқтисодий ишлар бўйича Бўстон туманлараро суди раиси С.Умаралиевлар томонидан суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Тадбир асносида хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий тавсиялар бериш билан бирга, ҳар бир масаланинг ижросини таъминлаш чоралари кўрилди

Добавить комментарий