Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 ноябрь куни “Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 713-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан Тиббиёт ОТМнинг битирувчи курс талабалари доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтайди.
Шунингдек, Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан қуйидаги йўналишлар бўйича юридик шахс бўлмаган филиаллар ташкил этилади:
академик В.Вахидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – хирургия;
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг – кардиохирургия;
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг – нейрохирургия;
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг – урология;
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг – нефрология.
Шунингдек, трансплантология, эндохирургия, рентгенэндоваскуляр хирургия, эндоурология, неврология ва тиббий генетика янги бўлимлари ҳамда иммуногенетик лаборатория ташкил этилади.
Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан барча тиббиёт ОТМнинг “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари ўқув йилининг 1-семестри (5 ой) давомида доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтайди ҳамда маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисми масофавий шаклда олиб борилади.
Институт ва Клиника томонидан аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда “Шаҳрихон тумани тажрибаси” жорий қилинади.
вилоят адлия бошқармаси инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими
бош маслаҳатчиси.