ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июнь кунги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5168-сонли қарорига мувофиқ Андижон вилояти адлия бошқармаси ҳузурида туман-шаҳар юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилинган бўлиб, ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб қарорда кўрсатилган тегишли ташкилотларга туман-шаҳар юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилди.

Мазкур қарор билан белгиланган вазифаларга кўра, юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан давлат ташкилотларига талабнома, судларга ариза ёки даъво аризаларини киритиш учун уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, таҳрир қилиш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб киритиш вазифалари юклатилган.

Мазкур талаблардан келиб чиққан ҳолда, ўтказилган мониторинг тартибидаги ўрганиш давомида, Шаҳрихон тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан имтиёзли пенсияга чиқарилган  ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига асосан, ногиронлик пенсиялари тайинланиб, ойма-ой тўлаб келинганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил                       23 декабрдаги  357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади.

         Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар” деб кўрсатилган.

Бироқ, боқувчисини  йўқотганлик, шунингдек, ходимнинг  меҳнат вазифаларини  бажариши билан боғлиқ ҳолда, меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатида ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш учун туман Ободонлаштириш бошқармасига 2021 йил 1 декабрь ҳолатига Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимидан 19.089.455,13 (ўн тўққиз миллион саксон тўққиз минг тўрт юз эллик беш минг) сўм 13 тийинлик қардорликни тўлаши юзасидан 2021 йил 15 ноябрда 01-03/401-04-270-сонли талабнома юборилган бўлсада, улар томонидан  қарздорлик тўланмаган.

Бундан ташқари, туман Ободонлаштириш бошқармаси билан 2021 йил 1 январдан 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 19.089.455,1 (ўн тўққиз миллион саксон тўққиз минг тўрт юз эллик беш минг) сўм, 13 тийин Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимидан қарзи борлигини тасдиқловчи солиштирма далолатнома тузилган ва улар томонидан  қарздорлик тўлиқ тан олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 357-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларнинг қоплаш тартибининг 2-бандида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари мазкур тартибнинг 6-бандида кўрсатилган пенсияларга тўланган маблағларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар ва ташкилотлардан регреес даъво бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 176, 177, 180-моддаларига мувофиқ, қарздор туман Ободонлаштириш бошқармасидан жами қарздорлиги 19.089.455,13 (ўн тўққиз миллион саксон тўққиз минг тўрт юз эллик беш минг) сўм, 13 тийин миқдоридаги тўланган пенсия пулини ундириш тўғрисида Бўстон туманлараро иқтисодий судига ариза киритилди.

Исомиддин ЭРГАШЕВ,

 Шаҳрихон тумани юридик хизмат кўрсатиш Маркази бош юрисконсульти.

Добавить комментарий