СОЛИҚЧИ — ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

Жамият

Кейинги йилларда юртимизда тадбиркорларга яратилаётган қулай                   шарт — шароитлар натижасида, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдираётган ёшлар сафи тобора кенгаймоқда. Давлатимиз томонидан тадбиркорлик ишларини эмин — эркин ривожланиши учун соҳага оид оқилона қарорлар қабул қилинмоқда.  Республикамиз Президенти томонидан 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилиниши туманимиз ҳудудида,   маҳаллаларда  тадбиркорликни янада ривожлантириш, кенгайтириш имкониятини яратмоқда.

Давлат солиқ инспекцияларининг юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимлари  қошида “Тадбиркорликни қўллаб — қувватлаш шўъбаси” ташкил этилган бўлиб, туманимиздаги тадбиркорликни бошлаётган субъектларга  беминнат ёрдам кўрсатиш вазифалари юкланмоқда.

Туманимиз солиқчилари ўз ваколатлари доирасида тадбиркорларга мададкорлик қилмоқдалар. Баъзи бир вақтинча иш фаолиятини тўхтатган тадбиркорларга амалий  ёрдам кўрсатилиши натижасида, уларга яна иш фаолиятини давом эттириб, ўзлари ва ишсиз фуқароларни иш билан таъминламоқдалар. 2022 йил январь ойи давомида  туманимизда 90 га яқин тадбиркорлик субъектлари МЧЖлар ва кооператив МЧЖлар давлат рўйхатидан ўтказилиб, уларга дастлабки бухгалтерия илк ҳисоботини тайёрлаш бўйича дастлабки тушунтириш ишлари олиб борилди. Тумандаги белгиланган манзилда фаолият юритмаганлиги аниқланган 7 нафар  тадбиркорларлик субъектларининг  банкдаги хисоб рақамларига таъқиқ қўйилди. Фаолият кўрсатмай келаётган 40 нафар тадбиркорлик субъектларига фаолиятини тиклаш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.  

Жумладан, туманимиздаги йиллик жами айланма маблағлари 1 млрд. дан ортган  8 нафар юридик шахсларни қўшилган қиймат солиғига ўтказиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилиб, уларнинг  ижара шарномалари E-ijara электрон манзили орқали Давлат солиқ қўмитаси ҳисобига қўйилиши таъминланди.

    Биз  келгусида ҳам табиркорликни қўллаб-қувватлаш ишларини давоб эттириб, туманимизда янги иш ўринлари яратишда, ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Дилшодбек ЙЎЛДОШЕВ,

Туман Давлат солиқ инспекциясининг “ Тадбиркорларни қўллаб — қувватлаш шўъбаси”  бош инспектори.  

Добавить комментарий