Таълим тизимида ҳам хотин-қизларимиз учун яна бир қатор кенг имкониятлар берилади.
- Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);
-ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;
-ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;
-ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади; - докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300тадан мақсадли квота ажратилади.
- Ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.
-2022 йилдан бошлаб ҳар йили мактаб ва коллежларни битираётган 20 минг нафар қизларни IT соҳасида ўқитиш бўйича ҳам давлат буюртмаси бўлади; - 2023 йилдан ушбу тизим чет тилларини ўрганиш йўналишида ҳам жорий этилади.
Энди алиментдан қарздорликни давлат тўлаб беради, кейинроқ Мажбурий ижро бюроси қарзни бюджетга ундиради.
Бугунги кунда 172 минг нафар оталар ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келмоқда. Оқибатда алимент бўйича қарздорлик 115 миллиард сўмдан ошиб кетган.
2022 йил 1 июлдан Мажбурий ижро бюросида “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб 50 миллиард сўм йўналтирилади.
Мазкур маблағлар уч ойичида ундириш имкони бўлмаган алиментларни тўлашга ажратилади ва кейинчалик бюро томонидан ундириб олинади.
2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмийишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб бериш тизими яратилади.
Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.
Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.
Исомиддин ЭРГАШЕВ,
Шаҳрихон тумани юридик хизмат
марказининг бош юрисконсульти.