Ўқитувчи-устоз деганда ҳар биримизнинг кўнглимизда чуқур ҳурмат –эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга ҳеч қачон адо қилиб бўлмайдиган даражада қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бугун шундай устозларнинг кўнглига қўвонч ва оиласига даромад кириб келиши таъминланди.
Хусусан, Хонобод шаҳар адлия бўлимига шаҳар ўрта умумтаълим мактабларида рус тили фанидан дарс берувчи Г.Абдуллаева, Р.Джампулотова, М.Мамадалиева ва М.Юлдашевлар мурожаат қилиб халқаро тоифадаги сертификат олган бўлсаларда, ойлик маошларига қўшимча устамалар тўлаб берилмаганидан норози бўлиб мурожаат қилдилар.
Шаҳар адлия бўлими томонидан устозларнинг мурожаатлари зудлик билан ўрганишга киришилди.
Ўрганиш натижада, маълум бўлишича, ўқитувчилар “С-1” ҳалқаро тоифадаги сертификат олган бўлсаларда, ҳақиқатдан уларга ойлик маошларига қўшимча равишда 50 фоизлик устама қўшиб берилмаган. Олиб борилган ишлар натижасида ўқитувчиларнинг февраль ойидан бошлаб ҳар ойлик маошларига белгиланган устамалар қўшиб берилиши таъминланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарори талабларига асосан 2021 йилнинг сентябрь ойидан то 2022 йил февраль ойига қадар бўлган давр учун 24 855 230 сўм устозлар фойдасига суд орқали ундириб берилди.
Б.НАЗИРОВ, Хонобод шаҳар адлия бўлими бошлиғи.