Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-июлда “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-323 сонли Қарори қабул қилинди.
Қонунчиликка кўра, 2022/2023 ўқув йилидан республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида банкларга Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилган.
Юқоридаги қарорга кўра:
-️таълим кредитлари 14 фоиз ставкада ажратилади;
-️таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
-️таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
-️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
-️Таълим кредити бўйича фоиз ставкалари таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан сўндирилади.
Исомиддин ЭРГАШЕВ
Бўстон туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси