МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИНИНГ ИШ ҲАҚИ БЕЛГИЛАНДИ

Жамият

“Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2022 йил 1 март куни ПҚ-146-сонли  Президент қарори қабул қилиниб, унга кўра,  Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилди.

            Қарор билан, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари лавозимларига номзодлар очиқ танловлар асосида ишга қабул қилиниши белгиланди.

            Ушбу лавозимга оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи ва садоқатли номзодлар тайинланади.

             1 майдан маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари (2 млн 877 минг сўм )миқдорида;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 288 минг сўм) миқдорида;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг4,5 баравари (3 млн 699 минг сўм) миқдорида.

            2022 йил 1 августгача маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари “Аёллар дафтари”ни юритиш, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференц алоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини берувчи планшетлар билан таъминланади.

            Қарор билан шунингдек, Бош прокуратура тузилмасида Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилди.

У.ХАБИБУЛЛАЕВ,

 Шаҳрихон тумани адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси.

Добавить комментарий