«ОЧИҚ БЮДЖЕТ» АХБОРОТ ПОРТАЛИДА 10 ТА ЛОЙИҲА ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛДИ

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот порталида фуқаролар томонидан билдирилган таклифларга жорий йилнинг 5 март кунидан 1 апрель кунига қадар овоз бериш жараёнлари ўтказилганлиги, ушбу жараёнда 10 та таклиф ғолиб деб топилди.

Жумладан,

Янги Найнаво МФЙ янги найнаво ва янги чек  кўчасини 2 км қисмини асфальт қилиш тўғрисидаги таклиф жами 4 595 та овоз тўплаган.

Бобочек МФЙ Тожик араб кўчасини 2.4 км қисмини асфальт қилиш тўғрисидаги таклиф жами 4426 та овоз тўплаган.

Оқтўнлик МФЙ Оқтўнлик кўчасини 2 км қисмини асфальт қилиш тўғрисидаги таклиф жами 2 721 та овоз тўплаган.

Қуш-қўноқ МФЙ худудида электр таянч устунларини, кабел симларини алмаштириш ва замонавий трансфарматор ўрнатиш тўғрисидаги таклиф жами 2594 та овоз тўплаган.

Қуш-қўноқ МФЙ худудидаги 42-умумтаълим мактабига замонавий кўринишдаги мини стадион қуриш тўғрисидаги таклиф жами 2588 та овоз тўплаган.

Андижонлик МФЙ Хонобод кўчасини  2 км қисмини асфальт қилиш тўғрисидаги таклиф жами 2562 та овоз тўплаган.

Бўстон (туман) МФЙ Бўстон кўчасини 450 метр қисмини асфальт қилиш тўғрисидаги таклиф жами 1742 та овоз тўплаган.

Назармахрам МФЙ Хонқўриқ кўчасини 2 км қисмини асфальт қилиш тўғрисидаги таклиф жами 1615 та овоз тўплаган.

Эшон қишлоқ МФЙ Эшон қишлоқ янги чек  кўчасини 1 км қисмини асфальт қилиш тўғрисидаги таклиф жами 1585 та овоз тўплаган.

Дўрман МФЙ Тошлоқ ва ариқ бўйи  кўчаларига ичимлик суви тармоғини тортиш тўғрисидаги таклиф жами 1490 та овоз тўплаган хамда ғолиб деб топилган таклифлар учун ишчи комиссия томонидан ажратилиши белгиланган 6730 млн.сўм маблағни молиялаштириш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги

Матбуот хизмати