АЙРИМ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА “МАЛАКА ТОИФАСИ” АТТЕСТАЦИЯСИЗ БЕРИЛАДИ.

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил
17-сентабрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги № 572-сон қарорига асосан Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

— Тумандаги спорт мусобақаларида биринчи ўрин совриндор ўқувчиларини тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари –
2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

— Вилоятдаги спорт мусобақаларида биринчи ўрин совриндор ўқувчиларини тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари –
1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

— Халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-, 2-, 3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

— Халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси(бош ўқитувчи).

Мақола тайёрлади:

Хўжаобод тумани

Юридик хизмат кўрсатиш маркази

Бош юрисконсульти Б.Юсупбеков