СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ – БОШ ВАЗИФА

Ижтимоий-сиёсий

29 август куни 40-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида туман мактабгача таълим  ходимларининг август Кенгаши  бўлиб ўтди. Унда вилоят мактабгача таълим бошқармаси, туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, МТТлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Анжуманда туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов ва туман мактабгача таълим бўлими мудираси Манзурахон Мамажоновалар ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар билан биргаликда, йўл қўйилган хато ва камчиликлар тўғрисида сўз юритдилар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари, соҳа ходимлари олдида турган 2019-2020 ўқув йилидаги асосий масалаларга тўхталдилар.

Кенгашда болаларга таълим-тарбия бериш сифати ва самарадорлигини кучайтириш бўйича келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Анжуман сўнггида тизимда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган фахрийлар ҳамда бошқаларга ибрат бўлиб меҳнат қилаётган соҳа ходимларига вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

М.Ғозиев

Добавить комментарий