САЙЛОВ БЎЛАДИГАН КУНИ УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ ?

Ижтимоий-сиёсий

Сайлов куни овоз бериш биноси УСК аъзоларининг камида 2/3 қисми бўлганда очилади. Бу вақтгача овоз бериш биносига кириш тақиқланади.

         Сайлов куни УСК қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

         УСК аъзоларига бюллетенлар сайловчилар фамилияси алифбо кетма- кетлигида далолатнома асосида топширилади.

         Овоз бериш куни соат 8.00 да Давлат мадҳияси янграйди.

         УСК  раиси овоз бериш бошланганлигини эълон қилади.

         УСК раиси комиссия аъзолари, кузатувчилар, ОАВ вакиллари  иштирокида сайлов қутилари бўшлигини текширади.

         Сайлов қутилари бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбаланади ва пломбалар рақами кўрсатилиб, далолатнома тузилади.

         Сайловчилар, бюллетенлар, муддатидан олдин овоз берганлар сони маълум қилинади.

         Овоз бериш бошлаганлиги ҳақида ОСКга хабар берилади.

         Бюллетенлар сонининг ҳисоби ҳар соатда юритиб борилади.

Санжар РАҲИМОВ,

Шаҳрихон тумани адлия бўлими  бош маслаҳатчиси.  

Добавить комментарий